ЎЗБЕКИСТОН

Аномал совуқ қолдирган асорат: Жиззахда 1 литр сув 25 сўмдан сотилмоқда

“Ўзсувтаъминот” AЖ Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Манас” МФЙ фуқароларга тарқатилаётган ичимлик суви 40 литр учун 5 минг сўмга сотилаётгани, бунда сув биринчи навбатда боғчаларга берилаётгани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳудуд аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Демак, бу ерда яшовчи фуқаролар фойдаланилган учун суви белгиланган тариф асосида тўловларни амалга ошириб келган.

Кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида айрим аҳоли хонадонларидаги ички тармоқлар музлаб қолган. Ички тармоқларнинг музлаб қолишининг олдини олиш чорасини кўриш истеъмолчининг ўз мажбуриятидир. Бу истеъмолчи ва сув таъминоти корхонаси ўртасида тузиладиган шартномада ҳам кўрсатилган.

Бироқ шундай шароитда аҳоли сувсиз қолмаслиги учун сув таъминоти ходимлари амалий ёрдам сифатида ичимлик сувини махсус транспорт воситалари ёрдамида етказяпти.

Махсус сув ташувчи транспорт воситалари ёрдамида етказиб берилаётган ичимлик сувини ишлаб чиқариш ҳамда уни етказиб бериш учун сарфланадиган ёқилғи харажатларини инобатга олиб, «Жиззах сув таъминоти» МЧЖнинг ҳисоб-китобларига асосан махсус сув ташувчи транспорт воситаларида етказиб берилаётган 1 литр сувнинг нархи 25 сўм этиб белгиланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan