ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қайси соҳа ходимлари коррупция бўйича энг кўп жиноий жавобгарликка тортилган?

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 2022 йил давомида 12.141 (9.325) нафар шахсга нисбатан 9.807 (7.427) та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 2.380 тага (32%), жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 2.816 нафарга (30,2%) кўпайган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов маълум қилди.

Қайд этилишича, судлар томонидан 2022 йил давомида жами 161 (148) нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган, 2.321 (1.583) ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

Жиноят оқибатида етказилган 293,4 млрд. сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 1.109нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 1.759 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.

Одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг кафиллиги асосида жами 114 нафар шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган, 206 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган, 2.403 нафар шахс муддатидан илгари жазодан (қамоқдан) озод қилинган.
Жиноят ишларининг 4.851 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 2.405 таси унча оғир бўлмаган, 4.337 таси оғир ва 548 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.

Соҳалар бўйича қарайдиган бўлсак, коррупцияга оид кўриб тамомланган ишлар бўйича шахслар тоифасида:
Соғлиқни сақлаш соҳасида 16 нафар шахс;
Таълим соҳасида 32 нафар шахс;
Банк йўналиши бўйича 7 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

— Судланган шахсларнинг 1.063 (11,4%) нафарига жарима, 2.398 (25,7%) нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 1.713 (18,3%) нафарига озодликни чеклаш, 3.710 (39,7%) нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 121 (1,3%) нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган бўлса, 331 (3,5%) нафар шахс шартли ҳукм қилинган, – дейди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов.
Судланганларнинг:
1016 нафарини (10,8%) аёллар,
246 нафарини (2,6%) вояга етмаганлар,
4.381 нафарини (46,9%) ёшлар,
238 нафарини (2,5%)
60 ёшдан ошган эркаклар,
106 нафарини (1,1%) чет эл фуқаролари,
8 нафарини (00,8%) тадбиркорлар ташкил этган.
2.245 (2.185) нафар муқаддам судланган шахслар томонидан такроран жиноят содир этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan