Рақиблар маълум…
Бугун Таиландда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати ўз якунига етади.
Эркаклар ўртасида ўтказиладиган бугунги финал беллашувларида 10 нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади.
Жуфтликлар билан танишамиз:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Санжар Ташкенбай (Қозоғистон)
-60 кг: Дилшод Абдумуродов – Путанет Родсук (Таиланд)
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев – Тулга Оюнбаатар (Мўғулистон)
-67 кг: Бекзод Ҳамидов – Абзал Серик (Қозоғистон)
-71 кг: Нурислом Исмоилов – Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев – Диас Молжигитов (Қозоғистон)
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев – Халимулати Риеманду (Хитой)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Роберрд Мускита (Индонезия)
-92 кг: Нусрат Тоҳиров – Абдулла Ражабов (Камбоджа)
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров – Аижахаир Туононгдажи (Хитой)
Эслатиб ўтамиз, кеча қизлар терма жамоамиз мусобақада 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди.