ЎЗБЕКИСТОН

Россиялик фуқародан тилла «Калашников» мусодара қилинди. У қуролни Ўзбекистонга ўтказмоқчи бўлган

Россиянинг Екатеринбург шаҳридан Тошкентга учаётган йўловчидан олтин суви югиртирилган “Калашников” автомати топилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Колцово божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкентга учиб келган Россия фуқаросидан 7,62 мм калибрли АК-74М русумли тилла билан қопланган “Калашников” автомати топилди. У “яшил йўлак” орқали қуролли совға қутисини олиб ўтмоқчи бўлган.

Маълум бўлишича, 1974 йилда ишлаб чиқарилган приёмник, кўриш мосламаси ва автоматнинг магазини ўрнатилган нақшли зардоб билан қопланган, таглик ва олд қисми эса қимматбаҳо ёғочдан қилинган. Бозорда шунга ўхшаш қуролларнинг нархи 500 минг рубль туради.

Машина эгасининг айтишича, “Златоуст” усталари томонидан безатилган қуролни эски дўстига совға сифатида олиб кетаётган бўлган. Айни пайтда маҳсулот жанговар ҳолатга ўтиш имкониятини аниқлаш учун мутахассисларга топширилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan