ЎЗБЕКИСТОН

Бухороликлар шаҳардаги спорт мажмуаси қурилишидан норози бўлиб президентга мурожаат йўллади. Вазир бунга жавобан бу ҳали лойиҳа эканини айтмоқда

Бухоро шаҳри марказида жорий йилда «Туризм маркази» қурилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун шаҳарнинг Иброҳим Мўминов ва Мустақиллик кўчалари атрофидаги барча бино ва иншоотлар бузилади. Жумладан, катта спорт мажмуаси ҳам. Марказ 33 гектар майдонда қурилади. Ушбу мақсадлар учун Бухоро вилояти бюджетидан 2023 йилда 517 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.

«Бухоро шаҳри маркази бузилади, стадион ўрнига туристик мажмуа қурилади» мазмунида ижтимоий тармоқлар орқали гуруҳ бухороликларнинг ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига норозилик видео мурожаати тарқалди.
Аниқланишича, Бухоро марказида «Бухоро туризм маркази» барпо этиш учун 32,6 гектар ер майдонида жойлашган 29 та давлат ташкилоти ва муассасалари ҳамда хусусий мулкдорларга тегишли бино ва иншоотлар кўчирилади.

Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказини жойлаштириш учун Бухоро шаҳридаги «Гулчорбоғ» ва «Отбозор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 100 гектар ер майдонида замонавий маъмурий марказ, хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли турар жой комплекслари ва кўнгилочар масканлар ҳамда сайилгоҳлар қурилиши режалаштирилган.

Мазкур масала юзасидан бугун 14 январь куни соат 14.00да «Саҳид Зарафшон» меҳмонхонаси 2-қаватидаги мажлислар залида Бухоро шаҳрида «Туризм шаҳарчаси»ни ташкил этиш масаласига бағишланган оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар, шунингдек, бошқа жисмоний ва юридик шахслар матбуот анжумани ўтказилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan