ДУНЁ

Медведев: Япония Бош вазири Кисида юз минглаб японияликларнинг хотирасига хиёнат қилди

Япония бош вазири Фумио Кисида АҚШ президенти Жо Байден билан Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланишига қарши гаплашиб, “юз минглаб японияликлар хотирасига хиёнат қилди”, деди Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг телеграмдаги каналида.
У шу кунгача мазкур қуролни ишлатган ягона давлат АҚШ бўлганини, ҳужум эса Японияга қаратилганини эслатди. Медведевнинг сўзларига кўра, Кисида Байдендан тавба қилишни талаб қилиши керак эди, бироқ у “назоратчи” сифатида ҳаракат қилган.

«Бу шунчалик даҳшатли шармандаликки, мен давлатимизнинг ядровий режалари ҳақидаги паранояга ҳам изоҳ бермайман. Ўйлаб кўринг: Япония ҳукумати раҳбари хўрловчи, содиқ экстаз ҳолатида, Хиросима ва Нагасаки ядровий оловида ёниб кетган юз минглаб японияликлар хотирасига хиёнат қилиб, Россия ҳақида бемаъни гапларни гапирмоқда. Шунингдек, Кисида ядро қуролини тўлиқ қўллаган ягона давлат АҚШ бўлганига мутлақо аҳамият бермайди», — деб ёзади у.

Медведевнинг таъкидлашича, бундай шармандаликни фақат «қайтиб келгандан кейин Вазирлар Маҳкамаси мажлисида сэппуку қилиш орқали» ювиш мумкин.Бир кун аввал Оқ уй Байден ва Кисиданинг қўшма баёнотида Россиянинг Украинада ядро қуролидан ҳар қанақа фойдаланиши бутун инсониятга қарши душманлик ҳаракатини англатишини, буни ҳеч қандай тарзда оқлаб бўлмаслигини айтган. Байден ва Кисида, шунингдек, муҳим энергия инфратузилмасига қилинган ҳужумлар олдида Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan