ДУНЁ

Афғонистонда қизларинг ОТМда ўқишига тақиқ қўйилди. Ўзбекистон ТИВ баёнот билан чиқди

Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти эълон қилинди.

“Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.

Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз”, – дейилади баёнотда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan