
Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ер ва кадастр назорати йўналиши бўйича 2022 йилда Ер назорати инспекторлари томонидан олиб борилган назорат тадбирлар давомида жами 938 та ҳолатда 318,3 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгалланганлиги аниқланди. Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонлари ер турлари бўйича таҳлил этилганда:
· қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – 705 та ҳолатда (273 га)
· аҳоли пунктлари ерларида – 49 та ҳолатда (2,40 га)
· саноат, транспорт, алоқа, мудофа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда
- 41 та ҳолатда (3,63 га),
· тарихий маданий аҳамиятга молик ерларда – 3 та (0,1 га),
· ўрмон фонди ерларида – 13 та ҳолатда (1,6 га)
· сув фонди ерларида – 17 та ҳолатда (1,7 га)
· захира ерларда – 110 та ҳолатда (36,1 га)ни ташкил этади.
Ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга чоралар кўриш мақсадида аниқланган 938 та ер қонунбузилиш ҳолатларни содир этган шахсларга қонунбузилиш ҳолатларни ихтиёрий бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар юборилди.
Натижада 509 та ҳолатда 223,4 гектар ёки 54 % и ноқонуний қурилган иморатлар ихтиёрий бартараф этилиши таминланди.
Шунингдек, 411 та ҳолатда ноқонуний тарзда қурилган қурилмаларни мажбурий тартибда бартараф этиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилди.
Бундан ташқари 89 та ҳолатда аниқланган ер қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшма тартиб асосида прокуратура органларига тақдим этилди.
Натижада ҳисобот кунига қадар 55 та ҳолатда жиноий ишлар қўзғатилди.
Давлат ер кадастри геодезия назорати соҳасида қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун 2022 йил бўйича 2 480 та жисмоний ва юридик шахсларга мамурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида мамурий баённомалар расмийлаштирилди. Ҳамда аниқланган юқоридаги қонунбузилишлар билан 1 869 нафарига 7 млрд 848 млн 520 минг сўм миқдорида жарималар қўлланилди.
Ҳисобот кунига қадар қўлланилган жарималарнинг 2 млрд 337 млн 800 минг сўм ёки 30 % и ундирилиши таминланди.
433 нафар ҳуқуқбузарларга қўлланилган 2 млрд 289 млн сўм миқдоридаги муддати ўтган жарималар мажбурий тартибда ундириш бўйича ҳудудий мажбурий ижро бўлимларига юборилди. Натижада 165 та ҳолатда 505 млн 600 минг сўм жарималар мажбурий ижро бўлимлари томонидан ундирилиши таминланди.
Менглимамат Абдирахманов, Кадастр агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи