ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда хитойлик эркакни ўлдирган талабага ҳукм ўқилди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида хитойлик эркакни рашк сабаб ўлдирган талаба қиз 10 йилга қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Зокиржон Қўзибоев QALAMPIR.UZ`га хабар берди.  

Гап шундаки, Тошкентда 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган Хитойлик 38 ёшли эркакни рашк туфайли пичоқлаб, қасддан ўлдирган. Маълум қилинишича, ўша вақтда қиз психотроп модда таъсирида бўлган. 

Кеча, 13 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчига нисбатан якуний ҳукм ўқилди. Унга асосан, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбдор, деб топилди ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan