Uncategorized

Қозоғистондаги “Январь тартибсизликлари”га бир йил тайёргарлик кўрилган

Бу ҳақда парламент йиғилишида мамлакат бош прокурори Берик Асилов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, назорат остидаги бетартиблик шароитида мамлакат олий раҳбариятини олиб ташлаш бўйича операция пухта режалаштирилган, аслида бу давлат тўнтаришига уриниш эди.

Асосий баёнотлар:

▪️Жиноятчилар орасида уюшган жиноий гуруҳлар ҳам бор эди. Улар одамларни ёллаган, қуроллантирган, рация ва транспорт олиб берган.

▪️Ушбу қўпорувчилик иши алоҳида хавфсизлик кучлари томонидан назорат қилинган

▪️Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари жанговар вазиятда мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда

▪️ Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Карим Масимов буйруғи билан хавфсизлик кучлари ташлаб кетган бинолардан безорилар 3 мингта қуролга эга чиққан. Ўғирланганларнинг учдан икки қисми ҳалигача топилмаган.

▪️Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбарларига нисбатан очилган жиноят иши “ўта махфий” тарзда тергов қилинди. Улар давлатга хиёнат ва давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan