САЛОМАТЛИК

Самарқандда «Док-1 Макс» дорисидан болаларнинг оммавий ўлим ҳолати қайд этилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган «Док-1 Макс» таблетка ва сироп дори воситаларини қабул қилгандан сўнг беморларда турли ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу вазиятни дарҳол назоратга олди.

Фото: Telegram
Фото: Telegram

Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи охирги икки ойда 21 киши шу дори воситаси қабулидан сўнг шикоят қилгани, 17 нафар боланинг аҳволи ўта оғир бўлиб, уларнинг 15 нафарида ўлим ҳолати кузатилганини маълум қилган.

Фото: Telegram
Фото: Telegram

Қайд этилишича, беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди. Унинг таркибига агентлик ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг малакали мутахассислари киритилди.

Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистонинг Marion Biotech Pvt. Ltd компаниясига тегишли «Док-1 Макс» таблетка, лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади.

Ушбу дори воситаларининг савдоси 22 декабрдан вақтинча тўхтатилди ва бу ҳақда Quramax Medical МЧЖ томонидан реализация қилинган ташкилотларга хабар юборилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan