ДУНЁ

Тожикистон ЕОИИга кузатувчи сифатида кириши мумкин

Бу эса республикага ташкилот фаолияти тўғрисида биринчи қўлдан маълумот олиш имконини беради.

Бу ҳақда РФнинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорьев маълум қилиб, иттифоққа тўлақонли киришдан олдин мамлакат барча ижобий ва салбий томонларини ўйлаб кўриш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Москва Евроосиё лойиҳаси Душанбе томонидан давлатнинг кейинги ривожланишининг калити сифатида қабул қилинишига умид қилмоқда.

“Бу миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва фуқароларнинг, шу жумладан мамлакат ташқарисида ишлаётганларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган”, дея қўшимча қилди дипломат.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan