ЖАМИЯТ

Судлар қачон адолатли бўлади?

Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани судида 8 нафар шахс устидан шу йилнинг 4 августида суд бошланганди. Прокурор тили билан айтганда, суднинг қора курсисида 8 нафар шахс ўтирибди.

Сирожиддин Ортиков,  Отабек Мирахмедов, Дилшод Қаюмов, Бехзод Ортиқов,  Бекиров Артур, Мухаммад Азизхон, Сардор Акбаровлар товламачилик, одам ўғирлаш сингари ўта қалтис жиноятларда айбланмоқда.

Ниҳоят, судланувчиларнинг саккизинчиси Магруфходжаев Саидахмедходжа Башарходжаевич (кўча тилида Аҳмад Башарский)дир. Бу шахс оммавий ахборт воситаларига кўра, мустақилликнинг дастлабки йилларида ўзига хос авторитет бўлган. Ҳозир ҳам жияни Адлия вазири ўринбосари, ҳукуматда обрў-эътиборга эга шахслардан.

Бу суд ва унда кўрилаётган масалани эшитган одам борки, ёқа ушлайди. Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Маримов имзолаган айблов хулосасига кўра, жиноят иши очилишига 2022 йил 8 март куни соат тахминан 23:00 ларда 69 яшар Саидаҳмадхўжа  Магруфходжаев (Аҳмад Башарский) ўз уйи олдида Д.Қаюмов ва О.Мирахмедовларни “ИШ-12” русумли 12 калибрли “қўшотар” ов қуроли билан отиб ташлагани асос бўлган.

Башарскийнинг невараси Диёрбек Абдулҳамидов юқорида номлари тилга олинган судланувчилардан нақд 395 минг АҚШ доллари миқдорида қарз олган. Тижорат қилиш мақсадида бу пулларни айлантириб, зарарга кириб қолади. Ҳақдорларга бобоси Аҳмад ака билан биргаликда машина, уй-жойн и сотиб қарзнинг бир қисмини тўлайди.

Қолган қарзни сўраб, Аҳмад ака хонадонига борган Мирахмедов ва Қаюмовларни ов қуроли билан қувиб отади. Бу тасвирлар интернетда кенг тарқалди, шунга қарамай аввалига қотилликда айбланган Аҳмад Башарский иши дарров тан жароҳатига ўзгартирилиб, у қамоқдан озод қилинди. Аксинча, қарзини сўраб борганлар товламачилик ва босқинчиликда айбланиб, қамоққа олинди.

Отабек Мирахмедов суд жараёнларида зўрға қатнашмоқда. Кунда кунора суд мажлисларига тез тиббий ёрдам машинаси чақирилади, тиббий муолажа олади. Баданида қўшотардан қолган 51 та порох чашмалари, бу борада тиббий хулоса мавжуд.

Аммо адвокатларнинг унга нисбатан тиббий экспертиза тайинлаб, эҳтиёт чорасини ўзгартириш ақидаги илтимосномаси қаноатлантирилмай келмоқда.

3 октябрь куни мазкур иш юзасидан 7 нафар адвокатлар жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Э. Хожиниёзов қабулида бўлишди. Воқеани эшитган суд раиси бундай вазиятда эҳтиёт чораси ўзгартириш мақсадга мувофиқ эканини айтиб, масалани дарҳол ижобий ҳал қилишини айтди.

Бироқ ишга аввалданоқ мавҳум қолаётган “қора қўл” аралашдими, суд экспертиза ҳам тайинламади, эҳтиёт чорасини ҳам ўзгартирмади. Икки нафар одамни отган шахсга эҳтиёт чораси бемалол ўзгартирилавераркан, аммо ўқ еб, ўлимдан қолган шахсга йўқ.

“Қачон судлар адолатли бўлади” деган чучмал савол қўйиш ниятимиз йўқ. Чункуи судларнинг адолатли бўлмаслиги аниқ кўриниб қолди. Биз эса ОЛий суд раиси алмашди, энди адволат қарор топади, тизим ўзгаради, деган кўкнори хаёл билан юрган эканмиз.

Уста Ҳақгўй

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan