ЖАМИЯТ

Тошкентда ярим йилда 36 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг 6 ойи давомида 400 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳисоботида айтиб ўтилди.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри ҳокимлигида 15 июль куни навбатдаги сессия бўлиб ўтган. Унда ҳудудда ярим йил давомида содир бўлган транспорт ҳодисалари ҳақида маълумот берилган.

Ҳисоботда «авария» содир қилганларнинг ёш қатлами бўйича маълумот берилган. Унга кўра, 18–32 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар энг кўп — 232 та ЙТҲ содир этган.

Шунингдек, бошқарма кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам ҳисобот берган. Таъкидланишича, пойтахтда 18 та сунъий нотекислик, 1105 та йўл белгиси ўрнатилган. 1 миллион 181 минг 473 метр/квадрат йўлнинг қатнов қисми таъмирланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan