Фойдали

Муваффақиятга эришишнинг 20 қоидаси

1. Одамларнинг қилган ишига шахсий фикрингизни билдиринг, масалан: “Бу иш маъқул ёки бу жуда хунук        иш бўлибди” ва ҳоказо каби;

2. Шошилмай секин гапиринг, аммо тез фикрланг;

3. Ҳеч кимдан нарса сўраманг, айниқса сиздан кучли одамлардан.

4. Одамларни исмига эътиборли бўлинг, кўришганда исми билан мурожаат қилинг;

5. Гапираётганингизда суҳбатдошингизни кўзига қараб гапиринг. Чунки кўзни қочириш қўрқоқликни          маълум қилади;

6. Унутманг! Буюк одам ғоялар ҳақида гапиради, оддий одам воқеалар ҳақида гапиради, нодон одам одамлар ҳақида гапиради. Дастурхон атрофида ёки бошқа даврада ҳеч қачон бировни ҳаётини муҳокама қилманг;

7. Ҳеч қачон ўзингиз ҳақингизда гапирманг, фақат сўрагандагина гапиринг;

8. Ҳеч қачон бировнинг орзулари ёки режалари устидан кулманг;

9. “Йўқ” сўзини ишлатишдан қўрқманг. Бировни илтимосини бажаргингиз келмаса очиқчасига “Йўқ” деяверинг, гарчи у энг яқин дўстингиз бўлса ҳам. Баҳона қидириш обрўни тўкади;

10. Ҳеч қачон кўп савдолашманг. Сахий бўлинг;

11. Сизга савол беришса жавоб беришдан олдин озгина вақт ўтказинг, гарчи жавоб тайёр бўса ҳам. Сизни озгина кутишларига мажбур қилинг;

12. Биринчи бўлиб салом беринг, аммо қўл беришда шошилманг, сизга қўл узатилгандагина сиз ҳам узатинг;

13. Ҳеч қачон овоз чиқариб кулманг, ҳамма гапга кулаверманг;

14. Бирор хонадонга меҳмон бўлганингизда, хонадаги нарсаларга диққат билан қаранг ва хонадаги бирор жиҳозни мақтаб қўйинг. Масалан: чиройли пардани, хонанинг шинамлигини, китобларни ва ҳоказо;

15. Музокара, суҳбат ёки учрашувга чиқсангиз, ҳеч қачон нима ҳақида гапиришни олдиндан ўйламанг. Доим ўша вазиятдан ва суҳбатдошингиз фикридан келиб чиқиб гапиринг;

16. Хонада шовқин бўлаётган пайт гапирманг. Ҳамма тинчигандан кейингина гап бошланг;

17. Сиз билан умумий қизиқишлари бўмаган (яъни тил топишолмайдиган) одамлар билан бирга юрманг. Ўзингизга ёқадиган кишилар даврасида юринг;

18.  “Эртага бажараман”, деган иборани унутинг. Бу сизни дангаса қилади. Эртанги кун ўз режалари билан келади. Сиз учун энг қимматли фурсат бу — БУГУН;

19. Агар сизга ноўрин савол беришса ёки саволга жавоб беришни хоҳламасангиз: бундай денг: “Нега бу ҳақда сўраяпсиз?” ;

20. Баҳона ёки сабаб қидирманг, имконият қидиринг.