ЎЗБЕКИСТОН

Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари қонун ҳимоясида

Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тўлиқ таъминланишига   қаратилган.

Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрларганларга етказилган  зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  29.03.2022 йилдаги қонуни билан Ўзбекистон  Республикаси Фуқаролик кодексининг 991-моддасига ва 1021-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, 991-моддаси (терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик) да,қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўлланиш, қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш, шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида фуқарога етказилган зарар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъий назар, қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан тўла ҳажмда тўланади.

Бу билан,  ҳар қандай қийноққа солинган ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланганлиги сабабли фуқарога етказилган зарар суднинг қарори билан зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкинлиги белгиланди.

Масалан, Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 28.01.2021 йилдаги ажрими билан А.Т.нинг ҳаракатларида  ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,в,г” бандлари ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги ва унинг ушбу жиноятларга дахли бўлмаганлиги учун оқланган ва унга етказилган мулкий зиённи  қоплаш ҳамда маънавий зарар, бошқа зиён оқибатларини  ундириш бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Шундан сўнг, суд ажримига асосан А.Т.нинг меҳнат қилиш ҳуқуқи, иш стажи тикланиши билан бирга  унга  72 мл. сўм моддий ва  100 млн. сўм маънавий зарар ундириб берилган.

Шу орқали фуқаро А.Т.нинг ҳуқуқлари тикланган.

Ўз навбатида таъкидлаш лозим, фуқаролик процессуал қонунчилигига асосан ҳар бир тараф ўзининг важларини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этиши ва бу ҳолат исботланиши шарт.

Аксинча, берилган даъво  судлар томонидан рад қилинишига асос бўлади.

Шаҳноза Умарова, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи ўринбосари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan