Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Равшан Намозов 61 ёшида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. У «Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл», «Мана шунақа» каби қўшиқлари билан танилган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда, бастакор Равшан Намозов (1961−2022) узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод маълум қилди.
Равшан Намозов 1961 йил 10 июлда Термизда туғилган. У фаолиятини 1989 йили ташкил этилган «Қарс» гуруҳида бошлаган. 1985 йил Германия ўтказилган «Ёшлар фестивалида», 1989 йили Олмаотада ташкил этилган «Осиё овози» кўрик-танловида Гранд-Прини қўлга киритган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилаётган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.
«Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл», «Мана шунақа» каби қўшиқлари билан танилган.
Жорий йил бошида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда хонанданинг гематология шифохонасида даволанаётгани, унга шошилинч қон кераклиги, саломатлиги жиддий хавф остида эканлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.