СПОРТ

Ўзбекистон терма жамоаси шотокан каратэ бўйича жаҳон чемпионатида 20 та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 9-11 сентябрь кунлари Чехиянинг Пардубице шаҳрида шотокан каратэ-до бўйича XII Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Жаҳон чемпионати баҳсларида жами 32 давлатдан 717 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқди.Чемпионатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 14 нафар спортчи мусобақада юқори натижаларни қайд этди ва 20 та медалга сазовор бўлди.

Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик спортчилар:• Ирисқулов Асрор – 1 та кумуш, 2 та бронза;
• Ирисқулов Аббос – 1 та олтин, 1 та кумуш;
• Эсанова Муниса – 3 та олтин;
• Ирисқулов Аҳрор – 2 та бронза;
• Ибрагимов Анвар – 1 та олтин, 1 та кумуш;
• Якшимова Насибабону – 1 та кумуш, 2 та бронза;
• Ибрагимов Адҳам – 1 та олтин;
• Хўжақулов Муҳаммадабдулазиз – 4 та олтин ҳамда мутлақ чемпион сифатида кубок билан ҳам тақдирланди.

Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган спортчилар 15 сентябрь куни соат 07:25 да Ўзбекистонга қайтиб келади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan