СПОРТ

“Бунёдкор” бош директори ва бош мураббийи лавозимидан озод этилди

«Бунёдкор» ушбу мавсумда 18 та ўйинда 29 та тўп ўтказиб юборган ва Суперлигада 5-ўриндан 9-ўринга тушиб кетган, – дейилади хабарда.

Клуб директори Улуғбек Мирзаев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига “Бунёдкор” Академияси директори Азиз Ҳайдаров тайинланган.

Асосий жамоа мураббийи Виктор Карпенко ўрнига “Бунёдкор” U-21 жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович тайинланади.

Улардан клубнинг бугунги кундаги ҳолатидан хулоса қилган ҳолда, қисқа муддатда клуб фаолиятини соғломлаштириш, натижаларни яхшилаш талаб этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan