ЖАМИЯТ

МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ДОИМО ЭЪЗОЗДА

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги  муносабати билан жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди ва Термиз туманлараро иқтисодий суди жамоаси томонидан узоқ йиллар суд-ҳуқуқ тизимида  фаолият юритиб, айни пайтда қарилик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Суд жамоаси суд фахрийларини байрам билан табриклаб, уларга совғалар улашилди. Табрикда уларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва хуш кайфиятда бўлиб, шогирдлар ва қадрдонлар бахтига доимо соғ-саломат юришлари ҳақида тилак билдирилди.

Фахрийларимиз Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказига ҳамда жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар жамоасига ўз миннатдорчилигини билдиришиб, ёш судьяларга ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб, ўзларининг юксак  ҳурмат эҳтироми ва эзгу тилакларини билдиришди.

Икром Шайманов, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan