ЖАМИЯТ

Дунёдаги энг чуқур ғор Бойсунда экани тахмин қилинмоқда

Айни пайтда Бойсун туманидаги Бойбулоқ, Вишневский, Хўжа Ғур-Ғур ота ғорлари россиялик махсус экспедиция томонидан ўрганилмоқда. Ғоршунослар Чўлбайир тоғ тизмасидаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларини тадқиқ этиб, бу икки ғорнинг туташган қисмини излаб топишмоқчи.

Бойбулоқ ғори туман марказидан 65 кмузоқликда жойлаган. Тоғли ҳудуддаги Деҳиболо қишлоғидан оғир тоғ йўли орқали 6-7 соатда етиб борилади.

Экспедиция раҳбари Вадим Логиновнинг қайд этишича, Бойбулоқ ва Вишневский ғорлари туташган бўлиши мумкин. Орадаги масофа атиги 70 метр чамаси. Бойбулоқ ғорининг аниқланган ғор йўллари 8 кмни , чуқурлиги эса 1238 метрни Вишневский ғорининг аниқланган ғор йўллари 14 кмни, чуқурлиги эса 1430 метрни ташкил этмоқда.

Ҳозирда дунёда Грузиядаги Крубера ғори энг чуқур ғор ҳисобланади. Унинг чуқурлиги 2196 метрни ташкил этади. Агар ғоршуносларнинг тахминлари ҳақиқат бўлиб чиқса, Бойсундаги «Қоронғи юлдуз» дея номланган ушбу ғор дунёдаги энг чуқури бўлиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan