ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Шаҳрисабз тумани ва Бекобод шаҳрида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. бошқа бир фуқаро Б.га тумандаги “Мираки” қишлоғи ҳудудидаги 20 сотих дарё муҳофаза зонасига қарашли захира ер майдонини 20 000 АҚШ долларига расмийлаштириб олиб беришга келишиб, 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Х. шаҳарнинг 13-даҳасидан фуқаро Ф.га “Ёшлар меҳнат гузари” мажмуасини қуриш учун ажратилган 4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро И.га фирибгарлик йўли билан сотишга келиши, кейинчалик танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб 18 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan