
Чирчиқ дарёсининг Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан бир гуруҳ шахслар Президентнинг мораторий ҳақидаги Фармони талаблари зид равишда ноқонуний равишда қум шағал қазиб олиш билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди.
Бир қисм қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони ҳам йўқ қилинган.
Ўрганишда ушбу ноқонуний ҳаракатлар натижасида табиатга 441 млрд 299 млн сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги аниқланди.