ЎЗБЕКИСТОН

Маъмурий судларда қонун устуворлиги таъминланмоқда

Сўнги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилиб, бошқа соҳалар каби маъмурий қонунчилик ҳам такомиллашиб борилмоқда.

Мамлакатимизда  судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва кўрилаётган амалий чора-тадбирлар мазкур соҳани сифат жиҳатдан янги босқичда кўтарди, маъмурий судларнинг фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ва аҳамияти тубдан такомиллаштирилди.

Маъмурий судларнинг асосий вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишдан иборатдир.

Одил судловни амалга ошириш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида  Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг 1-ярмида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш юзасидан раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан оммавий –ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган жами 301 та маъмурий ишлар,  128 та оммавий низолар бўйича маъмурий материаллар кўриб тамомланган.

Мазкур ишларнинг 89 таси бўйича ариза (шикоят)лар қаноатлантирилиб, мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари ва хатти-ҳаркатлари оқибатида фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари суд томонидан ҳимоя қилинган, 109 та маъмурий материаллар бўйича аризалар қаноатлантирилган.

Қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан жами  97 та хусусий ажримлар чиқарилган, 46 та ишлар сайёр суд мажлисида, 27 таси ВКА режимида кўрилган.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида жами
104 та ишлар кўрилган, 96 та суд ҳужжатлари ўзгаришсиз, 5 та суд ҳужжатлари бекор қилинган.

Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан жами 116 та ҳуқуқ тарғибот ишлари  амалга оширилган, шундан 33 та телевидения, 18 та радио орқали чиқишлар қилинган, 36 та газеталарга, 4 та журналларда мақолалар чоп этилган, 25 та ВЕБ-сайт ахборот воситаларида, 147 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот, 107 та маърузалар қилинган, 37 та давра суҳбати, 3 та семинар ва илмий –амалиий конференциялар ўтказилган, 10та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот ўтказилган, 10 буклетлар  тайёрлаб тарқатилган.

Мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини яратиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун йўли билан ҳимоя қилиб, давлат томонидан кафолатланиши–жамият ва давлат ривожи, халқимизнинг осойишта ва фаровон турмуш тарзи кечиришига замин яратади.

Давлат  органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда қонун устуворлигини таъминлаш, суд тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳаси кенгайтирилмоқда.

Хадича Рахимова, Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси                                    

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan