Ҳарбий тадбирлар

Ўзбекистон-Тожикистон биргаликдаги ўқувига старт берилди

Кеча Термиз шаҳрига етиб келган Тожикистон Республикаси ҳарбий делегацияси дўстона кутиб олиниб, «Ҳамдўстлик – 2022» биргаликдаги ўқуви жараёнлари бошлаб юборилди.

Меҳмонлар Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмга жойлашгандан сўнг биргаликдаги ўқувга бағишланган машғулотларга тайёргарлик кўриш мақсадида ўзбек ва тожик офицерлари иштирокида амалга ошириладиган ҳаракатлар режалари ўрганиб чиқилди.

Бугун «Ҳамдўстлик – 2022» биргаликдаги ўқувининг иккинчи куни тантанали очилиш маросими билан давом эттирилди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондони генерал-майор Зайнобиддин Иминов ҳамда Тожикистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари, генерал-майор Эгамзод Шароф Худойберди очилиш маросимида сўзга чиқиб, биргаликдаги дўстона ўқуви давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаши ишонч билдиришди.

Шундан сўнг икки давлат мадҳияси садолари остида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари давлат байролари кўтарилди. «Ҳамдўстлик – 2022» ўқувига жалб этилган ҳарбийлар ҳарбий оркестр садолари остида саф майдонидан шахдам ўтишди.

Бугунги дастурдан шунингдек, икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасидаги футбол мусобақаси ва Термиз дала-ўқув майдонида жойлашган тўсиқлар йўлагидан ўтиш машқлари ўрин олган. Кечки пайт эса тадбир иштирокчилари шўх куй-қўшиқлардан иборат чиқишлардан баҳраманд бўлишади.

Мудофаа вазирлиги Ахорот ва оммавий коммуникациялар департаменти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan