ДУНЁ

Буюк Британияда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) шарафига парад бўлиб ўтди

Англиянинг Питерборо шаҳрида 31 июль, якшанба куни Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) шарафига ташкил қилинган тинчлик маршида юзлаб мусулмонлар иштирок этди, деб хабар бермоқда  Peterborough Telegraph нашри.

Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиладиган акция чоғида диндорлар Олдерманс Драйв кўчасидан Файзане Мадина масжидигача юриб ўтди, у ерда ваъзхонлик ва бошқа тадбирлар ўтказилди. Тинчлик паради ҳар йили Буюк Британиянинг турли нуқталаридан ташрифчиларни жалб қилади.

Фото: Peterborough Telegraph
Петерборонинг парламентдаги аъзоси Пол Бристоу парад етакчилари билан
Фото: Peterborough Telegraph
Фото: Peterborough Telegraph

Тинчлик паради Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ҳаёти ва фаолиятини нишонлашга бағишланган бўлиб, 1981 йилда Шайх Муҳаммад Юсуф (маҳаллий жамият раҳбари) томонидан асос солинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan