ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йилнинг 1-ярмида одил судловни амалга ошириш фаолияти муҳокама қилинди

Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йилнинг 1-ярми амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш юзасидан раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Жумладан, Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йилнинг 1-ярмида 1972 (1432) шахсга нисбатан 1398 (1001) та жиноят иши кўрилиб тамомланган бўлиб, жиноят ишлари ўтган йилга нисбатан 397 та ёки 71,6 фоизга кўпайган.

2022 йилнинг 1-ярми давомида 490 (314) та сайёр суд мажлислари ўтказилган бўлиб, бу жами кўриб тамомланган ишларининг 35,5 (31,37) фоизини ташкил этади. Жиноятларни олдини олиш мақсадида, жиноят содир этилишига йўл қўйган ва шарт-шароит яратганлар шахсларга нисбатан 1102 (675) та ёки  78,8 (67,43) фоиз жиноят ишлари бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.

Суд қарорларини ўзгартирилиши ва бекор қилиниши:

Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан биринчи босқичда якунланган ишлардан 2022 йилнинг 1-ярмида жами 755 (634) нафар шахсга нисбатан 467 (355) та жиноят ишлари вилоят судининг апелляция инстанциясида кўрилган.

Шундан 509 (442) нафар шахсга нисбатан 300 (257) та жиноят иши бўйича суд ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Қолган 213 (94) на нафар шахсга нисбатан 162 (64) та жиноят иши бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган, 25 (73) нафар шахсга нисбатан 25 (39) та жиноят иши бўйича суд қарорлари бекор қилинган.

Сурхондарёда Судлар томонидан инсонпарварлик тамойилларига амал қилиниши:

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йилнинг 1-ярмида (2021 йилнинг 1-чорагида):

– 2 (5) нафар шахс биринчи босқич судида оқланган (ўтган йилга нисбатан 3 ёки 40 % га камайган);

– 11 (24) нафар шахс апелляция ва кассация босқичида жиноят иши ЖПКнинг 83-моддасига асосан (реабилитация) тугатилган (ўтган йилга нисбатан 13 ёки 45% га камайган);

-220 (73) нафар шахслар қамоқдан озод қилинган; (ўтган йилга нисбатан 147 ёки 66,8% га кўпайган)

– 523 (469) нафар ёки (54 ёки 10,3 % кўпайган) шахсларга ЖКнинг                      57-моддаси қўлланган ҳолда қонун санкцияда назарда тутилган жазодан ҳам енгилроқ жазолар тайинланган;

Тарғибот ишлари:

2022 йилнинг 1-ярмида вилоят судлари томонидан жами 610 (457) та оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган, шундан:

-380 (353) маротаба аҳоли ўртасида;

-169 (75) маротаба  корхона ва ташкилотларда;

-54 (29) маротаба  ўқув муассасаларда ўтказилган.

Оммавий ахборот воситаларида жами 403 (652) маротаба чиқишлар қилинган, шундан:

– радиода 41 (104) та,

– телевидениеда 53 (93) та,

– газеталарда 123 (151) та,

– веб-сайтларда 176 (304) та чиқишлар ташкил қилинган.

Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи:

2022 йилнинг 1-ярми давомида жами 1411 та мурожаат ўрганилган бўлиб, шундан 196 та ёзма, 1215 та оғзаки мурожаатлардир. 2022 йилнинг 1-ярми мобайнида барча судлар томонидан сайёр қабуллар ўтказилиб, 607 нафар фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Ушбу мурожаатларнинг 206 таси қаноатлантириб, қолганлари юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилди.

Аёлларга нисбатан кўриб тамомланган ишлар:

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан аёлларга нисбатан 2022 йилнинг 1-ярми (2021 йилнинг 1-чораги) давомида 217 (154) шахсга нисбатан 178 (131) та жиноят иши кўрилиб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 63 та ёки 29 фоиз шахсга кўпайган. Шундан 18 (23) шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланган бўлса, 145 (92) шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, шартли ҳукм қилинган ёки иш тугатилган.   

Вояга етмаганларга нисбатан кўриб тамомланган ишлар:

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан вояга етмаганларга нисбатан 2022 йилнинг 1-ярми (2021 йилнинг 1-чораги) давомида 68 (45) шахсга нисбатан 52 (33) та жиноят иши кўрилиб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 23 шахсга ёки 33,8 фоизга кўпайган. Шундан 4 (1) шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланган бўлса, 64 (44) шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, шартли ҳукм қилинган ёки иш тугатилган.   

Ёшларга нисбатан кўриб тамомланган ишлар:

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан ёшларга нисбатан 2022 йилнинг 1-ярми (2021 йилнинг 1-чораги) давомида 808 (606) шахсга нисбатан 622 (434) та жиноят иши кўрилиб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 202 шахс ёки 25 фоиз кўпайган. Шундан 154 (124) шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланган бўлса, 320 (344) шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган,  шартли ҳукм қилинган ёки тугатилган.     

60 ёшдан ошганларга нисбатан кўриб тамомланган ишлар:

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 60 ёшдан ошганларга нисбатан 2022 йилнинг 1-ярми (2021 йилнинг 1-чораги) давомида 41 (31) шахсга нисбатан 40 (29) та жиноят иши кўрилиб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 10 шахс ёки 24,3 фоизга ошган.

Шундан 4 (0) шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланган бўлса, 37 (31) шахсга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, шартли ҳукм қилинган ёки тугатилган.    

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича:

Сурхондарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йилнинг 1-ярмида (2021 йилнинг 1-ярмидаги маълумотлар қавс ичида) 15708 (14223) шахсга нисбатан 12301 (10827) та маъмурий иши кўрилиб тамомланган бўлиб, маъмурий ишлар ўтган йилга нисбатан 1474 та ёки 11,98 фоизга кўпайган.

2022 йилнинг 1-ярми давомида 462 (1709) та сайёр суд мажлислари ўтказилган бўлиб, бу жами кўриб тамомланган ишларининг 3,75 (15,78) фоизини ташкил этади.

Суд қарорларини ўзгартирилиши ва бекор қилиниши:

Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан биринчи босқичда якунланган ишлардан 2022 йилнинг 1-ярмида жами 588 (598) нафар шахсга нисбатан 380 (296) та маъмурий ишлар вилоят судининг апелляция инстанциясида кўрилган.

Шундан 345 (401) нафар шахсга нисбатан 200 (257) та маъмурий иши бўйича суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Қолган 70 (77) нафар шахсга нисбатан 38 (64) та маъмурий иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган, 173 (120) нафар шахсга нисбатан 120 (58) та маъмурий иш бўйича суд қарорлари бекор қилинган.

Судлар томонидан инсонпарварлик тамойилларига амал қилиниши:

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2022 йилнинг 1-ярмида 15708 (14223) шахсга нисбатан маъмурий ишлар кўрилган бўлса, шундан:

-79 (85) нафар шахснинг ҳаракатида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли МЖтКнинг 271-моддаси
1-бандига асосан тугатилган (ўтган йилга нисбатан 6 ёки 7,6 % га камайган);

-тарафлар ярашганлиги ёки етказилган зарар қопланганлиги, шунингдек ҳуқуқбузар қилмишида амалда чин кўнгилда пушаймон бўлган сабабли 1450 (3018) нафар шахс биринчи босқич судлари томонидан МЖтКнинг 21-моддаси тартибида огоҳлантирилган. (ўтган йилга нисбатан 1568 ёки 108 % га камайган)

-ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф қилинганлиги сабабли 130 (87) нафар шахс жавобгарликдан озод қилинган.

-3740 (5152) нафар ёки (1412 ёки 37,75 % камайган) шахсларга МЖтКнинг 33-моддаси қўлланган ҳолда қонун санкцияда назарда тутилган жазодан ҳам енгилроқ жазолар тайинланган;

Аёлларга нисбатан кўриб тамомланган ишлар:

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан аёлларга нисбатан 2022 йилнинг 1-ярми (2021 йилнинг 1-чораги) давомида 3079 (2847) шахсга нисбатан маъмурий иш кўрилиб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 232 та ёки 7,53 фоиз шахсга кўпайган.   

Вояга етмаганларга нисбатан кўриб тамомланган ишлар:

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан вояга етмаганларга нисбатан 2022 йилнинг 1-ярми (2021 йилнинг 1-чораги) давомида 26 (14) шахсга нисбатан маъмурий иш кўрилиб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 12 шахсга ёки 46,15 фоизга кўпайган.   

Ёшларга нисбатан кўриб тамомланган ишлар:

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан ёшларга нисбатан 2022 йилнинг 1-ярми (2021 йилнинг 1-чораги) давомида 4401 (4072) шахсга нисбатан маъмурий иш кўрилиб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 329 шахс ёки 7,47 фоиз кўпайган.   

60 ёшдан ошганларга нисбатан кўриб тамомланган ишлар:

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 60 ёшдан ошганларга нисбатан 2022 йилнинг 1-ярми (2021 йилнинг 1-чораги) давомида 719 (705) шахсга нисбатан маъмурий иши кўрилиб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 14 шахс ёки 1,94 фоизга ошган.

Раёсат йиғилишида статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг мос даври билан кўрсатгичлар солиштирилиб, уларнинг фарқли жиҳатлари муҳокама қилинди.

Раёсат йиғилишида иштирок этган жиноят ишлари бўйича судлар судьялари одил суловни таъминлаш, суд қарорларининг ижроси, суд муҳокамаси ошкоралиги, бугунги кунда судларнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берди.  

Раёсат йиғилиши якунида 2022 йилнинг иккинчи ярми давомида одил судловни амалга ошириш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

А.Рузиқулов, Сурхондарё вилоят суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan