ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда «Howo» ва «Matiz» иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 июль куни соат 13:00 ларда 20 ёшли Ш.Х. «Matiz» автомобилини туманнинг Истиқлол кўчасида бўйлаб бошқариб келаётиб, 30 ёшли Д.Д. бошқарувидаги «Howo» юк машинаси билан тўқнашув содир этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, «авария» енгил машина ҳайдовчиси белгиланган тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабаб юзага келган.

ЙТҲ оқибатида «Matiz» автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan