ДУНЁ

АҚШ Сенати Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди

АҚШ Сенати Давлат департаментини Чеченистон, Грузия, Сурия ва Украинадаги воқеалар муносабати билан Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда RT хабар қилди.

Қайд этилишича, қарор Сенатда ўзгартириш ва ўзгартирилган преамбула билан овоз бериш йўли орқали қабул қилинган.

Кремль агар Россия «терроризм ҳомийси» давлат сифатида тан олинса, АҚШ билан муносабатларига салбий баҳо беришини билдирган эди.

Апрель ойида эса АҚШ маъмурияти Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритиш имкониятини истисно этмаган эди.

Украина президенти Владимир Зеленский америкалик ҳамкасби Жо Байден билан суҳбатда Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олишни сўради, деб ёзган эди Washington Post апрель ойида. Бунга жавобан Байден мазкур масалада аниқ баёнотлар бермаган ва расмий Москвага босим ўтказишнинг турли йўлларини кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлаган.

Шу кунгача АҚШ терроризм ҳомийси сифатида тўртта давлатни тан олган: Сурия (1979 йил декабрда), Эрон (1984 йил январда), Шимолий Корея (2017 йил ноябрда) ва Куба (2021 йил январда).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan