СИЁСАТ

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради

20-21 июль кунлари Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров иштирок этади.

?Муҳокама қилинадиган мавзулар:

▪️минтақавий хавфсизлик:

▪️ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари:

▪️маданий-гуманитар ҳамкорлик.

Маълумот учун, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусидир. Бундай форматдаги биринчи учрашув 2018 йилда Қозоғистонда, иккинчиси 2019 йилда Ўзбекистонда, учинчиси 2021 йилда Туркманистонда бўлиб ўтган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan