ЖАМИЯТ

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархи бозорга мослаштириб борилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, ёқилғи-энергетика ресурслари 2022 йил 15 июлдан электр энергияси бўйича истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари учун (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати”АЖ ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари учун 800 кВт соат (2023 йил 1 апрелдан 850 кВт соат), қолган маиший истеъмолчилар учун 600 кВт соат (2023 йил  1 апрелдан бу кўрсаткич 700 кВт); III гуруҳ истемолчилар, шу жумладан аҳоли: овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар учун 147,5 кВт соат, қолган маиший истеъмолчилар учун эса 295 кВт соат қилиб белгиланди.

Табиий газ учун коммунал-маиший истеъмолчилар, шу жумладан аҳолига, газни ҳисобга олиш ускуналари мавжуд бўлганда 380 куб/м, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун 660 куб/м, иситиш учун 380 куб/м қилиб белгиланди.

2023 йил 1 апрелдан белгиланадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари 2024 ва 2025 йилларда фақат инфляция даражаси миқдорида индексация қилиб борилади.

2026 йилдан бошлаб табиий газ, электр энергияси ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan