Uncategorized

Ўнлаб муҳожирларнинг ўлимига алоқадор 2 киши қатл этилиши мумкин

АҚШ прокуратураси Техасда ташлаб кетилган юк машинасида ҳаво етишмаслиги сабабли ўнлаб ноқонуний муҳожирларнинг ўлимида ҳайдовчи ва унинг шеригини айблади. Улар ўлимга ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.


Қайд этилишича, 45 ёшли юк машинаси ҳайдовчиси Гомер Заморан Техас штатида хорижликларнинг ўлимига сабаб бўлган контрабандада айбланган. Ушбу жиноятни содир этганлар умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси ҳукм қилинади. Унинг шериги Кристиан Мартинес муҳожирларни ўлимига сабабчи бўлганликда айбланган. У ҳам ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan