ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Чилида маҳаллий компания вакили хато туфайли 286 ойлик маошини олди, ишдан бўшади ва изсиз йўқолди

Май ойи охирида Чилидаги Cонсорcио Индустриал де Алиментос (Cиал) озиқ-овқат компанияси ходими навбатдаги ой учун маошини кутаётган вақтида кутилмаганда белгиланган маблағдан тахминан 286 мартага кўп маош олди, дея хабар бермоқда Оддитй Cентрал.

Ҳар ойда оладиган 500 минг песо (тахминан 5 миллион 9 минг сўм) оладиган ишчига кутилмаганда 165,4 миллион (қарийб 2 миллиард сўм) маблағ келиб тушган.
Дастлаб у мазкур хато ҳақида компанияга хабар қилган. Молия бўлими ахборотни текшириб, ходимлардан бирига хатолик сабаб жуда кўп пул тўланганини аниқлаган. Ходимдан ортиқча маблағни банк орқали қайтаришни сўрашган, у илтимос қилинган куннинг эртасига пулни қайтариши ҳақида ваъда берган.

Аммо эртаси куни маблағ компания ҳисобига қайтмаган. Молия бўлими ходим билан боғланишга уринган, аммо у қўнғироқларга жавоб бермаган. Маълум вақт ўтгач, ходим яна бўлимга боғланиб, ухлаб қолгани, тез орада банкга боришини айтган. Шундан кейин икки томон бошқа суҳбатлашмаган: икки кун ўтгач эркак масофадан туриб, юридик фирма орқали ишдан бўшаш ҳақида ариза қолдирган.

Бир йўла 286 ойлик маошини олган ходимнинг ҳозир қаерда экани номаълум. Cиал вакиллари пулни ноқонуний ўзлаштирган собиқ ходимига қарши судга арз киритмоқчи ва йўқотилган маблағларининг бир қисмини қайтаришни режалаштирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan