ЖАМИЯТ

Сурхондарёда рухсатнома олиб бермоқчи бўлиб 170 минг долларни олган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятидаги хусусий корхона раҳбари Дилшод Комилов (исми ўзгартирилган) шериклари билан бирга бир неча фуқаро ишончига кириб, уларни алдаб 170 000 АҚШ доллари ҳамда 53 миллион сўм пулни қўлга киритган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси маълум қилди.

Фото: Wikipedia

Маълум бўлишича, 2018 ва 2019 йилнинг январь—июль ойларида Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди кенгликларида ўсувчи ноёб ҳисобланган каврак (ферула) ўсимлиги смоласини шартнома асосида йиғиш учун рухсат олиб бераман деб, фуқаролар Гулноза Абдуллаева (исми ўзгартирилган) ва бошқалардан жами 170 000 АҚШ доллари ва 53 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.