ДУНЁ

Африкада икки нафар рус аскари исёнчилар томонидан ўлдирилди

Марказий Африка Республикаси шимоли-ғарбидаги Оуҳам-Пенде ҳудудида исёнчилар томонидан уюштирилган пистирма натижасида 2 нафар россиялик ёлланма аскар ҳалок бўлди.

Миллий ОАВ хабарларига кўра, Оуҳам-Пенде вилоятининг Боссемптеле қишлоғида исёнчи «Ўзгаришлар учун ватанпарварлар» гуруҳи «Вагнер» гуруҳига алоқадор россиялик ёлланма аскарларга пистирма уюштирган.

Пистирмада россиялик икки ёлланма аскар ҳалок бўлган.

Вагнер ёлланма аскарлари Марказий Африка Республикасида маҳаллий армияларни тайёрлаш, муҳим шахсларни ҳимоя қилиш, исёнчи ёки террористик гуруҳларга қарши курашиш, иссиқ нуқталарда олтин, олмос ва уран конларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan