ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Самарқандда Cобалт 16 ёшли пиёдани уриб, учириб юборди

Samarqandda Cobalt 16 yoshli piyodani urib, uchirib yubordi

Самарқанд вилояти Ургут туманида 25-май куни Cобалт автомобили йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган вояга етмаган болани уриб, учириб юборди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, чоршанба куни Ургут туманининг Навоий Шох кўчасидан ўтувчи йўлида Cобалт русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси туманнинг Пастки Калангар маҳалласида яшовчи 2006 йилда туғилган пиёда A.N.ni уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
ЙТҲ натижасида пиёда турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan