ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ИИВ ходимини қасддан ўлдирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратуранинг хабар беришича, жорий йилнинг 29 сентябрь куни ИИВда бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Қўшимча қилинишича, ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan