ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Чирчиқда кекса одамни калтаклаб, камситган ўсмирларга жиноят иши қўзғатилди

Чирчиқда кекса одамни калтаклаган мактаб ўқувчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 21 май куни соат 17:30 атрофида содир бўлган. 15 ёшли икки нафар 8-синф ўқувчиси Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 58 ёшли фуқарони калтаклаб, камситган.

Маълумотларга кўра, ўсмирларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan