ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қозоғистонда 60 нафардан ортиқ ўзбекистонлик қулликда сақлангани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда Чимкент шаҳридаги ғишт заводида 60 дан орти ўзбекистонлкининг қулликда сақлангани ҳақида хабар тарқалди.

Шунингдек, Чимкент шаҳридаги ғишт заводида меҳнат қилаётган юртдошимиз A.A. мажбурий меҳнатдан қочиб, Олмаота шаҳрига боргани ва у ерда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар эълон қилинган.

Ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат мигарцияси агентлиги маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 октябрь куни Чимкент шаҳридаги ғишт заводларида тезкор тадбирлар ўтказилиши натижасида 60 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва яшаш рухсатномаси йўқлиги сабабли Каратау тумани полицияси бўлимига олиб кетилган.

Вазият мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган бўлиб, суриштирув давомида ҳужжатлари йўқ 40 нафар юртдошимиз Чимкент шаҳридаги ИИБ вақтинчалик сақлаш марказига ва 24 нафари “Сана Сизем” ташкилоти ёрдамида ҳостелга жойлаштирилди.

18 октябрь куни 40 нафар фуқаронинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари Чимкент шаҳри полицияси бўлими ходимлари томонидан топилган ва уларга нисбатдан Қозоғистоннинг Маъмурий кодекси бўйича иш кўрилмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги вакили томонидан Каратау тумани полицияси бўлимида ушбу фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг ҳуқуқлари тушунтирилди. Фуқароларнинг асосий қисми паспортлари қайтариб берилса, Ватанга қайтишини, иш берувчига нисбатан эътирозлари йўқлигини билдирди.

Ҳостелга жойлаштирилган фуқаролар орасида A.A.нинг борилиги аниқланди ва мурожаат бўйича судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan