ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда 2 та туман пиллакорлари шартнома режасини ортиғи билан бажарди

Кеча, 16 май куни Сурхондарё вилоятининг Музработ ва Қумқўрғон туманлари пиллакорлари республикада биринчилардан бўлиб шартнома мажбуриятларини ортиғи билан бажардилар. Қабул пунктларига ушбу туманлардан жами 355 тоннадан ортиқ “кумуш тола” етказиб берилди.

Пиллакорлари серҳосил, иқлим шароитига мос, касалликларга чидамли маҳаллий навлардан 6 минг 227 қути ипак қурти парваришлаб, ҳар қутидан ўртача 56-57 килограммдан ҳосил олди.

Вилоятда қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 май ҳолатига кўра пиллакорлар Сурхондарё вилоятида қабул пунктларига 1 минг 832 тоннадан ортиқ пилла топширди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan