ЎЗБЕКИСТОН

Улар доим ардоғимизда

Ёши улуғ инсонларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларга ғамхўрлик қилиш миллий менталитетимизнинг асосини ташкил этади.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлими бошқаруви томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда бу жиҳатлар яна бир карра ўз ифодасини топди.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида кексаларга эҳтиром кўрсатиш борасидаги амалий ишларнинг ҳажми янада кенгайди. Жумладан, “Маҳалла” фонди Сурхондарё вилоят бўлими бошқаруви ташаббуси билан 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Термизда бир гуруҳ фахрий-нуронийлар ҳолидан хабар олинди.

Нуронийлар ўзларига кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнун эканликларини алоҳида эътироф этдилар.

Маълумот учун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Маҳалла хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда унинг туман бўлимлари томонидан вилоят бўйлаб 75 маротаба маданий ва маърифий тадбирлар ўтқазилиши режалаштирилган.

Шунингдек, маҳаллаларда 35 маротаба “Икки авлод” учрашувлари ўтқазилди. Учрашувларда 38 минг 100 нафар аҳоли вакиллари иштироки таъминланди.

10 нафар ёлғиз қарияларга, 14 нафар 2-жаҳон уруши қатнашчиларига, 63 та кам таъминланган оилаларга, 169 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга жами 56 млн 982 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. “Хотира муқаддас” шиори остида маънавий тадбирларни ташкиллаштиришда фаол иштирок этилди.

Вилоятда Хотира ва қадрлаш куни муносабати ташкил этилаётган тадбирлар давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan