ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тойлоқ туманида 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Тойлоқ туманида 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тойлоқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Д.и.” МЧЖ раҳбари Ш.П. корхонага қарашли омборхона ва савдо дўконлари бўлмаса-да, сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали бошқа бир тадбиркорга тегиши экскаваторни гаров сифатида қўйиб, банк филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағидан мақсадсиз фойдаланиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan