ЖАМИЯТ

Ангорда эр ва хотин ўлик ҳолатда топилди

Сурхондарё вилоят ИИБдаги манбамизга кўра, кеча соат 19.00 да Ангор туманнинг “Гиламбоб” маҳалласи Янгиобод кўчасида яшовчи уй бекаси, 1978 йилда туғилган О.С бўйни аёллар рўмоли бўлаги билан сиртмоқ сифатида боғланган ҳолатда жонсиз топилган.

Қизи ва қариндошлари марҳуманинг турмуш ўртоғи Р.Хни ҳам молхона шифтига чилвир ип билан осилган ҳолатда кўришади. Ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширувда, Р.Хнинг руҳиятида ўзгариш кузатилиб, ҳотинини асоссиз равишда рашк қилиб, жанжал чиқараверганлиги сабабли, бир неча кун аввал яқин қариндошлари томонидан эскича расм-русумлари ўтказилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан бугун 12 январда прокуратура идоралари томонидан жиноят иши қўзғатилгани, келтириб ўтилади маълумотда.