ДУНЁ

Етти мамлакат БМТнинг овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига (БМТ) аъзо бўлган еттита давлат ташкилотнинг бюджетига бадал тўламаганлиги сабабли Бош ассамблеяда раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Таъкидланишича, Ливан, Венесуэла, Марказий Африка Республикаси, Гамбия, Лесото, Тонга ва Яманда вақтинча чекловлар жорий қилинган, чунки бу мамлакатларнинг қарзлари сўнгги икки йил ичида тўлов ҳажмидан ошган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ташкилот уставининг 19-моддасида кўзда тутилган.
2019 йилда аъзолик бадаллари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 193 мамлакатидан 146 таси томонидан амалга оширилган, 47 таси қарзларини тўламаган, деб ёзади Анадолу. АҚШнинг БМТ олдидаги қарзи 491 миллион долларни ташкил этади.
2017 йилда Исроил ҳукумати, ташкилот яҳудий давлатига муносабатини ўзгартирмагунча, БМТни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган эди.
АҚШ БМТнинг энг йирик донори ҳисобланиб, у БМТга 2,6 миллиард доллар ажратади. Бу БМТ бюджетининг 22 фоизини ташкил қилади.