СИЁСАТ

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида ишчи гуруҳи сайловчиларга энг яқин бўғиндир

Айни кунларда Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг май ойида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур воқелик мамлакатимизда шаклланган демократик сайлов тизимининг узвий қисми бўлиб, унда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этади. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, шаҳар ва туманлар комиссиялари тузилиб, фаолият олиб бормоқда.

Сайлов пайтида ошкораликни таъминлаш, энг муносиб номзодларни қўллаб-қувватлаш учун адолатли сайлов муҳитини яратиш эл-юрт ғамида ёниб яшайдиган, фидойи инсонларнинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) этиб сайланишига сабаб бўлади. Барча шаҳар ва туманларда фуқаролар йиғинлари (оқсоқоллари) сайловига кўмаклашувчи ҳудудий комиссияси аъзолари, маҳаллаларда ташкил этилган ишчи гуруҳ раислари, котиблари ва аъзолари иштирокида семинарлар ўтказилаётган бўлиб, сайлов қонунчилиги тушунтирилмоқда.

Кеча Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши мажлислар залида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтқазишга кўмаклашувчи вилоят комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтқазилди. Йиғилишда Халқ депутатлари туман кенгашлари депутатларининг сайлов жараёнида иштироки, вилоят комсисияси томонидан тасдиқланган Медиа режа ижроси бўйича туманлар хисоботи, Маҳалла раислигига тавсия этилаётган номзодларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида шакллантирилиши юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan