Ҳарбий тадбирлар

Термизда қўмондон кубоги ўтказилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда маҳаллалардаги ёшлар иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди.

Мазкур мусобақада Термиз шаҳридаги 6 та маҳалла ёшлари иштирок этди. Спортнинг оммавийлигини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда спорт мусобақаларининг ўрни катта. Айниқса, сўнги пайтда маҳаллаларда ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши ортмоқда. Анъанага айланиб бораётган мазкур мусобақалар ҳам айнан шу каби мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Мусобақада ёшлар 4 та йўналиш бўйича (ҳарбий эстафета, мини футбол, стол тенниси ва тош кўтариш) турлари бўйича беллашдилар.

-Ушбу мусобақа биз ёшларда жуда катта таъсурот қолдирди, дейди Боғишамол маҳалла фуқаролар йиғинидан келган иштирокчи Бекзод Ўринов. Ҳарбийларга яратилган шарт-шароитларни фақат телевизордан кўрар эдим, бугун ўзим гувохи бўлиб ҳарбий акаларимизмиз фойдаланаётган спорт мажмуасида шуғулланиб кўрдим ва келажакда ўз олдимга мен ҳам ҳарбий бўлишни мақсад қилиб ҳарбий қисм командири ўринбосаридан кераклича маълумотларга эга бўлдим.

Мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Якуний натижаларга кўра учинчи ўринни “Байналминал”  МФЙ, иккинчи ўринни “Алишер Навоий” МФЙ ҳамда фахрли биринчи ўринни “Боғишамол” МФЙ ёшлари қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларини Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Зайнобиддин Иминов қимматбахо совға ва медаллар билан тақдирлади.

Бундай мусобақалар Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги бошқа ҳарбий қисмларда ҳам маҳаллардаги ёшлар иштирокида ўтказилиши режалаштирилган.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan