ЖАМИЯТ

ТерДУда ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда

Термиз давлат университетида ҳам 14-январ ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Навбатдаги тадбир Жисмоний маданият факультети жамоаси даврасида бўлиб ўтди. Термиз шаҳридаги ҳарбий қисм хизматчилари ва вилоят ҳарбий фахрийлар Кенгаши раиси Неъмат Ёқубовлар иштирок этган мазкур тадбирда миллий армиямиз салоҳияти, ҳарбий хизматчиларимизнинг машаққатли ва шарафли касблари хусусида суҳбат бўлиб ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходимларидан жавоблар олишди. Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган ҳарбий саҳна кўринишлари ва спорт чиқишлари намойиш қилинди. Якунда меҳмонларга университетнинг эсдалик совғалари улашилди. Бу каби тадбирлар университетнинг барча факультетларида давом этмоқда.

0102photo_2020-01-11_09-15-32photo_2020-01-11_09-16-16photo_2020-01-11_09-16-47