ЖАМИЯТ

“Кўчамизга келсангиз, бу ерга бомба тушганми, деб ўйлайсиз?!” сарлавҳали мурожаатга РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Музработ тумани ҳокимлиги 2020 йилнинг 06 январ куни ижтимоий тармоқлар (Facebook, Telegram) орқали “СУРХОНДАРЁ-“Кўчамизга келсангиз, бу ерга бомба тушганми, деб ўйлайсиз?!” сарлавҳали Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Янги ҳаёт” МФЙдан ёзмоқдамиз, “Обод марказ” дастури доирасида туманимизни обод қилишга катта маблағ ажратилди. Аммо, ҳудудимиз обод бўлиш ўрнига вайрон қилинмоқда. Масалан, “Гул пари”, “Истиқлол” кўчаларига келсангиз, “бу ерга бомба тушганми!” деб ўйлайсиз. Фарзандларимиз боғча ва мактабга лой кечиб қатнамоқда. Давлат томонидан ҳудуд ободлиги учун ажратилган маблағ қаерга кетди?” мазмунидаги мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 апрель ва 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва фаоллар залида ўтказилган 10317-хх-сонли йиғилиши баёнининг II-бандида Музработ тумани марказини “Обод марказ” дастури доирасида ободонлаштириш ва кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга оширилиши белгиланган ва ҳозирги кунда Музработ туманининг марказидаги “Янги ҳаёт”, “Шаффоф”, “Нурли ҳаёт” ва “Йўлчи” махалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
  • Шунингдек, Музработ тумани “Янги ҳаёт” махалласи “Истиқлол” ва “Гулпари” кўчаларида ноқонуний қурилишлар бузилганлиги ва фуқаролар томонидан қурилиш ишлари давом эттирилаётганлиги ҳамда “Обод марказ” давлат дастурига асосан “Истиқлол” ва “Гулпари” кўчаларини таъмирлаш ишлари учун пул маблағлари молиялаштирилмаганлиги сабабли ушбу кўчаларда таъмирлаш ишлари амалга оширилмаганлиги ҳамда пул маблағлари молиялаштирилгандан сўнг, туман ҳокимлиги ва тумандаги мутасадди ташкилот ва корхоналар томонидан таъмирлаб берилишини маълум қиламиз.