ДУНЁ

Россиянинг 300 млрд долларлик олтин-валюта захираси музлатилган. Қарзларни тўлашда муаммолар юзага келмоқда

Захиралар музлатилгани сабабли Россияда мажбуриятларни, жумладан, қарзларни бажаришда муаммолар юзага келган.

АҚШ, Европа Иттифоқи ва яна бир қанча давлатлар санкциялари туфайли Россия 300 миллиард долларлик олтин-валюта захираларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов «Россия-1» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Вазирнинг таъкидлашича, захиралар музлатилганлиги сабабли Россияда мажбуриятларни, жумладан, қарзларни тўлашда муаммолар юзага келган. Шу боис мамлакат суверен қарзларини, шу жумладан, хорижий валютадаги қарзларни вақтинча рублда тўлайди.

«Бу — бизда мавжуд бўлган захираларнинг қарийб ярми. Бизда жами 640 миллиард долларга яқин захиралар мавжуд, ҳозирда уларнинг 300 миллиард долларга яқини фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатда», — деди у.

Марказий банк раҳбари Эльвира Набиуллина эса захиралар музлатилгани сабабли регулятор рубль курсини ушлаб туриш учун зарур бўлган валюта интервенцияларини амалга ошира олмаслигини айтди.

Силуанов, шунингдек, Россия захираларининг бир қисми юанда бўлгани учун Ғарб Хитойни санкцияларга жалб қилишга уринаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб Хитойдан Россиянинг ўз миллий валютасига киришини чеклашини, шунингдек, ўзаро савдони чеклашни хоҳлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan