ЎЗБЕКИСТОН

Марғилонда Сафед тўда масжиди деворининг бир қисми қулаб тушди

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида бир неча куни давом этган ёғингарчилик сабаб “Гуравел” МФЙ ҳудудида жойлашган Сафед тўда масжиди деворининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Маданий мерос бошқармаси маълум қилди.

Мазкур муаммо юзасидан Фарғона вилоят маданий мерос бошқармаси ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилган.

Қайд этилишича, маъсуллар масжид биносини ўрганиш ва унинг қолган қисмини асраб қолиш учун чора-тадбирлар кўришмоқда.

Сафед тўда масжиди ХИХ асрда қурилган. У Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарори билан тасдиқланган «Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объэктлари миллий рўйхати»га, 2022 йил маданий мерос объэктларини таъмирлаш учун ажратиладиган республика бюджети маблағлари ҳисобидан реставрация қилиниши лозим бўлган объэктлар рўйхатига киритилган.

Аввалроқ Бухоро шаҳрида ноқулай об-ҳаво сабаб қалъа деворининг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan